Маърифий дастурларнинг сарҳисоби бўйича тақдимотлар ўтказилди

Пойтахтимизда оилавий кўникмаларга оид ўқув дастурлари орқали ёшлар ўртасида турли иллатлар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Саъдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда таълим жараёни маънавий-ахлоқий тарбия билан уйғун олиб борилаётганини таъкидлади. Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган лойиҳалар ёшларни турли иллатлардан, ҳуқуқбузарликлардан ҳимоялашга қаратилган. Жумладан, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Оила ва мактаб биргаликда» ва «Мустаҳкам оила» дастурлари балоғат остонасидаги болаларни турли иллатлардан огоҳ этиш ва асрашдек мақсадларни кўзлайди. – Биз…

Batafsil o'qish